Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«مَنْ أَنْظَرَ مُعْصِرًا أَوْ وَضَعَ عَنْهُ أَظَلَّهُ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى فِى ظِلِّهِ»

«Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан (унинг қарзидан) олиб ташласа, Аллоҳ Таборака ва Таоло унга ўз соясидан жой беради».70 Яна бир ривоятда

 

«يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّهُ»

«Унинг соясидан ўзга соя йўқ кунда», деган ибора ҳам бор.
Имом Аҳмад Ибн Умардан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ أَرَادَ أَنْ تُسْتَجَابَ دَعْوَتُهُ وَأَنْ تُكْشَفَ كُرْبَتُهُ فَلْيُفَرِّجْ عَنْ مُعْسِرٍ»
«Ким дуосининг ижобат бўлишини ва ғами аришини истаса, камбағалнинг оғирини енгил қилсин».
Имом Аҳмад Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилган мана бу ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا أَوْ وَضَعَ لَهُ وَقَاهُ اللهُ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ»
«Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан (унинг қарзидан) олиб ташласа, Аллоҳ уни жаҳаннам оловидан сақлайди».


Шу нарсани айтиб ўтиш мақсадга мувофиқки, муҳлат берилиши лозим бўлган камбағал хусусида айрим фиқҳий қарашлар бор. Улар орасидаги рожиҳи шуки, бундай камбағал ўзининг асосий эҳтиёжларига етадиган молидан бошқа маблағи бўлмаган фақирдир. Асосий эҳтиёжлар озуқа, кийим ва маскандир (яшаш жойидир). Чунки ўзининг асосий эҳтиёжларини қондиришга етадиган моли бўлмаган киши фақир дейилади. Агар ундан ортиқ моли бўлса, уни фақир дейилмайди. Демак, моли асосий эҳтиёжларини қондиришдан ортиб қолмайдиган кишига муҳлат бериш вожибдир.


Муъсирдан, камбағалдан мурод одатдаги эҳтиёжларига етадиган молидан ортиқча маблағи бўлмаган киши эмас. Машина, хизматкор, ҳар хил кийимлар, турли хил ейимликлар одатдаги эҳтиёжлар сирасига киради. Яъни, улар яшаш учун зарур бўлган озуқа, авратни беркитиш учун зарур бўлган кийим ва туриш учун зарур бўлган маскандан ортиқча эҳтиёжлардир. Озуқа ва кийимларнинг бир қатори билан ҳам кун ўтказса бўлади. Агар кишининг машинами, ерми ёки бошқами, асосий эҳтиёжларидан ортиқча моли бўлса, ундан қарзини тез беришини талаб қилиш ва унга муҳлат бермаслик мумкин.
Қарз берган одам бундай кишининг устидан қозига арз қилишга ва ўзининг ҳаққини ундаги ўша моллардан ундириб олишга ҳақли.

 

(70) Аҳмал: 1/327.

 

179-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232